Ўзбекистон ва Бангладеш вазирлари олий таълимда ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Бангладеш Республикаси Таълим вазири Чоудхури Рафиқул Абрар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги олий таълим, илмий-тадқиқот ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. Алоҳида эътибор қўшма таълим дастурлари, илмий лойиҳалар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви имкониятларига қаратилди.
Учрашувда Тошкент давлат шарқшунослик университети Бангладеш олий таълим муассасалари билан муваффақиятли алоқалар ўрнатгани, эса келгусида ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиши қайд этилди.
Илмий-тадқиқот ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий конференциялар ва семинарлар ташкил этиш, шунингдек стартап лойиҳалар ва технопарклар орқали инновацион экотизимни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар хорижий талабалар учун қулай таълим ва яшаш шароитлари яратиш, шу жумладан Самарқанд давлат университетида табиий фанлар, ахборот технологиялари, ижтимоий ва гуманитар фанлар, иқтисодиёт ва менежмент ҳамда туризм йўналишларида таълим олиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.