Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Иқтисод 29/05/2025 Ўзбекистон ва Бангладеш чарм саноати соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Ўзбекистон ва Бангладеш чарм саноати соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Акбар Султанов Бангладешнинг таниқли бизнес эксперти, Best Sourcing компанияси асосчиси ва бош директори Меҳди Маҳбуб билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда икки мамлакат саноати ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Музокаралар давомида қуйидаги асосий йўналишлар бўйича келишувга эришилди:ʼ

Икки томонлама саноат алоқаларини йўлга қўйиш:

Тайёр чарм, пойабзал, аксессуарлар ва хомашё соҳаларида Ўзбекистон ва Бангладеш корхоналари ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.

Инвестицияларни жалб этиш:

Бангладешлик инвесторларни Ўзбекистон чарм саноатига жалб этиш бўйича истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилади. Бу борада Ўзбекистоннинг саноат инфратузилмаси, имтиёзли ҳудудлари, экспорт салоҳияти ҳамда хорижий сармоя учун яратилган шарт-шароитлар тақдим этилади.

Стратегик йўл харитасини ишлаб чиқиш:

Томонлар ўзаро алоқаларни тизимли ва узоқ муддатли асосда ривожлантириш учун аниқ ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

Музокаралар якунида томонлар саноат алоқаларини чуқурлаштириш, кадрлар тайёрлаш, сармоя лойиҳаларини илгари суриш ҳамда халқаро майдонда Ўзбекистон чарм саноатини фаол тарғиб қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг