Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
Ўзбекистон ва БАА сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва БАА сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва БАА сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) тегишли идоралар билан биргаликда давлат раҳбари томонидан белгиланган устуворликларга мувофиқ сунъий интеллект соҳасидаги илғор халқаро амалиётларни ўрганиш ва жорий этиш буйича ишлар олиб бормоқда.

2025 йил 23 октябрь куни Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Дубайда Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Сунъий интеллект, рақамли иқтисодиёт ва масофадан туриб ишлаш бўйича давлат вазири Умар Султон Ал Олама билан учрашди.

Учрашув давомида Агентлик ва БАА Сунъий интеллект, рақамли иқтисодиёт ва масофадан туриб ишлаш вазирлиги ўртасида давлат бошқарувида сунъий интеллектни жорий этиш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, БААнинг сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни танлаш ва баҳолаш тажрибасини ўрганиш ҳамда кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, ягона интегратор Узинфоком вакиллари сунъий интеллект ахборот тизимлари ва иловаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича ўз тажрибаларини тақдим этдилар, бу ҳам ўз навбатида, БАА вакилларининг қизиқишини уйғотди.

Учрашув якунида томонлар сунъий интеллект соҳасида келгусидаги ҳамкорлик, ўзаро тажриба алмашиш ва ўқув тадбирларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг