Ўзбекистон ва БАА кибержиноятчилик ва терроризмга қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон ва БАА кибержиноятчилик ва терроризмга қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 декабрь куни Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев БАА ички ишлар вазири ўринбосари Саэед Абдуллоҳ ал-Суваиди билан учрашув ўтказди.
С. ал-Суваиди икки давлатлар ўртасида хусусан, хавфсизлик соҳасида йўлга қўйилган ҳамкорлик муносабатларини юқори баҳолади.
Томонлар ўртасида кибержиноятлар, терроризм, трансмиллий жиноятларга қарши курашиш, хавфсизлик ва ахборот технологиялари йўналишларида ҳамкорликда семинар-тренинг ва халқаро конференциялар муваффақиятли ўтказилиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон фуқароларини Амирликлар ҳудудига осонлаштирилган тартибда кириб келишлари учун “УАЭ Фаст-траск” платформаси ўзбек томонидан ижобий қабул қилинганлигини олқишлаб, уни тез фурсатларда жорий этишда зарур чоралар кўрилишини билдирди.
Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва ушбу йўналишдаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Абу-Дабидаги элчихонада Ички ишлар вазирлиги вакили тайинланиши ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлади.