Ўзбекистон ва Axiom Space космосдаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Axiom Space космосдаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Axiom Space космосдаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШда амалга оширилаётган хизмат сафари доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “Axiom Space” компаниясининг Халқаро ҳукумат ишлари бўйича катта директори Гарвей МсИнтош ҳамда Бизнесни ривожлантириш ва стратегик шериклик бўйича директори Ноор Вард билан учрашиб, космик соҳада ҳамкорликни янада чуқурлаштириш имкониятларини муҳокама қилди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда космик технологиялар ва илмий-тадқиқот соҳасини ривожлантириш, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар космик миссияларда иштирок этиш, орбитал технологияларни жорий этиш ҳамда илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар.

Шу билан бирга, “Axiom Space” компанияси томонидан Ўзбекистон билан ҳамкорликка тайёрлигини ҳамда 2026 йил 30 март – 1 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Space Technology Conference STC 2026” конференциясига платина ҳомий сифатида иштирок этиши режалаштирганлиги бўйича маълумот берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг