Валюта курслари 29/01/2026
$1 – 12168.98
UZS – 0.34%
€1 – 14588.17
UZS – 1.17%
₽1 – 159.89
UZS – 0.86%
Қидириш
Ўзбекистон ва Австрия транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Австрия транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Австрия транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Австрия Федерал Иқтисодиёт, энергетика ва туризм вазирлигининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича директори Элизабет Вайсенбек бошчилигидаги Австрия делегацияси билан учрашди.

Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама этишди. Хусусан, автомобиль кўприкларини қуриш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларига, шунингдек, Тошкент ва Вена ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 

Музокара иштирокчилари ўзаро ҳамкорликнинг юқори салоҳиятини таъкидлаб, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирди. Учрашув якунида мулоқотни давом эттириш ва белгиланган йўналишларда аниқ ташаббусларни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР