Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Австрия ўзаро ҳамкорликда ижобий динамикани ривожлантиришни мақсад қилган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Австриянинг Европа ва халқаро ишлар бўйича федерал вазири Беате Майнл-Райзингер билан учрашди.
Томонлар Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўллари, шунингдек, кўп томонлама платформалар доирасида мулоқотни чуқурлаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Улар ўзаро ҳамкорликнинг ижобий динамикасини ривожлантиришни давом эттириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўлларини ўрганиш ниятида эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.