Валюта курслари 23/06/2025
$1 – 12496.94
UZS – -0.5%
€1 – 14405.22
UZS – -0.05%
₽1 – 159.38
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон 27/03/2025 Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 март куни Сенат Раиси Танзила Нарбаева Австриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Маттиас Радостич билан учрашув ўтказди.

Мулоқот аввалида кейинги йилларда Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, турли даражадаги ташриф ва музокаралар суръати ижобий хусусият касб этаётгани таъкидланди.

Томонлар савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шу жумладан, фан ва таълим соҳасида тажриба алмашиш, талабалар учун ўқув дастурларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашувда шунингдек, Австрия Федерал Кенгаши Президенти Андреа Эдер-Гитшталернинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи ва унинг парламентлараро мулоқот ҳамда давлатлараро муносабатларни ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

Шу билан бирга, Австрия парламенти вакилларининг 2025 йил 5–9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида иштирок этишга катта қизиқиш билдираётгани қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва белгиланган ташаббусларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг