Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Австрия маданий ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вена шаҳрида Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерованинг Австрия Федерал Президентининг Европа ва халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Люсия Кронштайнер билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик, шу жумладан, маданий дипломатия ва креатив иқтисодиётни ривожлантириш, шунингдек, халқаро мулоқотларни кенгайтириш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Президентининг соҳага қаратаётган эътибори халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.