Валюта курслари 23/06/2025
$1 – 12496.94
UZS – -0.5%
€1 – 14405.22
UZS – -0.05%
₽1 – 159.38
UZS – -0.49%
Қидириш
Ўзбекистон 27/03/2025 Ўзбекистон ва Австрия ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Австрия ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 25 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Австриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Матиас Радостич билан учрашув ўтказди

Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари, жумладан, сиёсий мулоқот, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, сармоявий лойиҳалар, таълим дастурлари, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар виза тартибини соддалаштириш, техник ва грант ёрдами ҳажмини ошириш, икки томонлама тадбирларни ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Учрашув иштирокчилари муносабатларнинг ижобий динамикасини қайд этиб, ҳамкорликни, жумладан, бўлажак икки томонлама тадбирлар доирасида янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг