Ўзбекистон ва Арманистон Марказий банклари ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
Ўзбекистон ва Арманистон Марказий банклари ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Арманистон Марказий банки ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолади.
Ушбу ҳужжат пул-кредит сиёсати, тўлов тизимлари, молиявий технологиялар, лойиҳалар ва маълумотларни бошқариш, шунингдек банклар ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Томонлар профессионал мулоқотни мустаҳкамлаш, қўшма учрашувлар, ўқув тадбирлари, семинарлар ва танишув ташрифларини ўтказиш, шунингдек билим ва илғор тажриба алмашиш ниятида эканини билдирдилар.
Меморандум ахборот алмашинувининг аниқ тамойилларини белгилаб, махфийлик талабларига қатъий риоя этилган ҳолда ҳамкорликнинг қонунийлиги ва самарадорлигини таъминлайди.