Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 09/04/2025 Ўзбекистон ва АҚШ ядровий контрабандага қарши ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва АҚШ ядровий контрабандага қарши ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Божхона қўмитасида АҚШ Энергетика Вазирлигининг Ядровий контрабандани аниқлаш ва олдини олиш бошқармаси (ЯКАОБ) вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

АҚШ нинг ЯКАОБ дастурлари раҳбари ўринбосари М.Сик бошчилигидаги делегация билан учрашувда Давлатимиз Раҳбари томонидан Ўзбекистон-АҚШ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Мазкур ҳамкорлик божхона соҳасида ҳам янги босқичга кўтарилмоқда.

Учрашувда чегара божхона постларига радиацион портал мониторлар ўрнатиш ва уларнинг созлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ҳозирда Андижондаги “Дўстлик” ҳамда Фарғонадаги “Ўзбекистон” чегара божхона постларига ва Божхона институтига радиацион портал мониторларини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда ва келгуси ойда жараён тўлиқ якуналади.

Шу боисдан меҳмонлар 8-12 апрель кунлари “Тошкент халқаро аэропорти”, “Ғишткўприк”, “Навоий” ва “Фарғона” чегара божхона постларида бўлишади ҳамда радиацион портал мониторларни ўрнатиш жараёнларига баҳо беришади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг