Ўзбекистон ва Anadolu Isuzu Самарқанд автомобиль заводини ривожлантириш масаласини муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Anadolu Isuzu Самарқанд автомобиль заводини ривожлантириш масаласини муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов “Anadolu Isuzu” компанияси Бош ижрочи директори Юсуф Туғруль Арикан билан учрашди.
Суҳбат давомида ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, маҳаллийлаштириш жараёнлари ҳамда технологиялар трансфери масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар ўтган йилнинг декабрь ойида инвестор томонидан акцияларининг 75,2 фоизи сотиб олинган Самарқанд автомобиль заводини босқичма-босқич ривожлантириш чора-тадбирларини муҳокама қилдилар.
Қишлоқ хўжалиги учун янги турдаги автотранспорт воситалари ва махсус техникалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, моделлар турларини кенгайтириш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш режалари маълум қилинди.
Ишлаб чиқариш ички бозор талабини таъминлаш билан бирга экспорт йўналишларини кенгайтиришга ҳам қаратилиши таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар автомобиль саноати соҳасида стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтиришга ўзаро қизиқиш билдирдилар.