Валюта курслари 11/03/2026
$1 – 12158.13
UZS – -0.27%
€1 – 14166.65
UZS – 0.39%
₽1 – 153.98
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон ва Anadolu Group SamAuto'ни ривожлантиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Anadolu Group SamAuto'ни ривожлантиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Anadolu Group SamAuto'ни ривожлантиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  11 март куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Anadolu Group компаниясининг автомобиль йўналиши раиси Бора Коçак билан учрашув ўтказди.

Туркиянинг Anadolu Group холдингига қарашли автомобиль йўналиши Косаэли шаҳридаги заводда йилига қарийб 4 минг дона автобус, мидибус ва енгил юк автомобилларини ишлаб чиқаради.

Компания маҳсулотларини 40-45 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилади ҳамда Туркиянинг энг йирик мидибус экспортчиларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, компания автобус ва юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи SamAuto корхонасининг 75,2 фоиз улушини сотиб олган.

Музокаралар давомида томонлар SamAuto корхонасининг амалдаги фаолияти натижалари ҳамда унинг ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Автомобилсозлик саноатида ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, томонлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича кейинги қадамларни, жумладан корхонани модернизация қилиш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда SamAuto базасида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш режаларини батафсил кўриб чиқдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг