Ўзбекистон ва Афғонистон сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги учинчи сиёсий бошқармаси бошлиғи Абдул Ҳай Қанит билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг сиёсий-дипломатик ва савдо-иқтисодий соҳаларидаги асосий йўналишларини муҳокама қилдилар.
Турли даражадаги икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини қайд этиб, мавжуд потенциаллардан тўлақонли фойдаланишдан икки томон ҳам манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Томонлар, шунингдек, хавфсизлик масалалари ва Афғонистонда барқарор тинчлик ўрнатиш бўйича икки ва кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини муҳокама қилдилар.
Учрашув конструктив руҳда ўтди ва икки мамлакат ташқи сиёсий маҳкамалари ўртасидаги амалий мулоқотни келажакда тизимли равишда давом эттиришга келишиб олдилар.