Ўзбекистон ва Афғонистон савдо ва сармоявий ҳамкорликни фаоллаштиради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 29 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Афғонистон саноат, конлар ва савдо вазири ўринбосари Мавлавий Аҳмадуллоҳ Зоҳид билан учрашди.
Икки мамлакат ўртасида саноат, савдо ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Йил бошидан буён Афғонистон билан ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 68 фоизга ошиб, 402 миллион долларга етди.
Қишлоқ хўжалиги, геология, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувларга эришилди.
Мавлавий Аҳмадуллоҳ Зоҳид “ИННОПРОМ. Марказий Осиё – 2025” халқаро саноат кўргазмасида ҳам иштирок этди. Бу Афғонистон делегациясининг бундай кенг кўламли форумдаги илк иштироки бўлди.