Валюта курслари 24/02/2026
$1 – 12236.13
UZS – 0.19%
€1 – 14439.86
UZS – 0.2%
₽1 – 159.10
UZS – -0.26%
Қидириш
Ўзбекистон ва Афғонистон икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва божхона ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Афғонистон икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва божхона ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Афғонистон икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва божхона ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун Божхона Қўмитаси Раиси А. Мавлонов видеоконференция тарзида Афғонистон божхона хизмати раиси ўринбосари С. Абдулзодa билан мулоқот ўтказди.

Онлайн учрашувда иккала мамлакат ўртасида яқин қўшничилик ва фаол ҳамкорликни таъминлашга қаратилган конструктив сиёсат натижасида ўзаро иқтисодий алоқалар янада мустаҳкамланаётгани таъкидланди.

Масалан, ўтган йилнинг ўзида Афғонистон билан товарларнинг ташқи савдоси 1,5 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2024 йилга нисбатан 53 фоизга ошди.

Ҳозирда иккала давлат ўртасидаги чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган фуқаролар сони 1,5 баробарга, автотранспортлар ҳаракати 36 фоизга, юкли темир йўл вагонлари ҳаракати 13 фоизга ошган.

Сўнгги йилларда Афғонистон билан чегара олди ҳудудлардаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш мақсадида, афғон фуқаролари ва бизнес вакиллари учун “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

Ўзаро ташқи савдо айланмасининг ўсиб бориши эса ўз навбатида, божхона соҳасидаги ҳамкорликни ҳам янада кучайтиришни тақозо этади.

Шу мақсадда учрашувда иккала давлат ўртасидаги божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини янада соддалаштириш ва рақамлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ҳозирда Ўзбекистон ва Афғонистон божхона хизматлари ўртасида товар ва транспорт воситаларининг ҳаракати тўғрисида дастлабки ахборот алмашишни қайта йўлга қўйиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу эса ўз ўрнида товарларни божхонага келгунга қадар таҳлил қилиб, кейинчалик импортга соддалаштирилган тартибда чиқариш имкониятини беради.

Учрашувда Ўзбекистондан экспорт қилинаётган товарларни Афғонистонда импортга расмийлаштиришда юзага келаётган айрим муаммолар ҳам кўриб чиқилди.

Қўмита Раиси Жаҳон божхона ташкилотининг Минтақавий мақомига эга бўлган Марказий божхона лабораториясида Афғонистон божхона хизмати ходимларини экспертиза ва товарларни таснифлаш йўналишида бепул ўқишларини ташкил этиш таклифини илгари сурди.

Учрашув очиқ ва конструктив руҳда бўлиб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР