Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Иқтисод 14/06/2025 Ўзбекистон ва Çalık Holding энергетика ва тоғ-кон саноати соҳасидаги лойиҳаларни кенгайтиришни мақсад қилган

Ўзбекистон ва Çalık Holding энергетика ва тоғ-кон саноати соҳасидаги лойиҳаларни кенгайтиришни мақсад қилган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 11 июнь куни Туркиянинг «Çalık Holding» компанияси бошқарув раиси Аҳмет Çалıк ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда «Çalık Holding» компанияси бошқарув раиси маслаҳатчиси ва директорлар кенгаши аъзоси Ҳакки Акил, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосарлари Хуршед Мустафаев ва Илҳомжон Умрзаков ҳамда бошқа масъул вакиллар иштирок этди.

Çalık Holding — Туркияда жойлашган хусусий йирик конгломерат бўлиб, 1981 йилда Аҳмет Çалıк томонидан асос солинган. 1997 йилдан бошлаб автоматик ҳолда жамият брендига айланган. Ҳозирда тўғридан-тўғри фаолиятлари 34 мамлакатни қамраб олади ва беш асосий сектор: энергетика, қурилиш, қазиб чиқариш, тўқимачилик ва молия соҳаларида фаолият юритади.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари, хусусан, давлат-хусусий шериклик (ДХШ) механизмларидан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан муҳокамалар олиб борди.

Хусусан, музокаралар давомида қуйидаги йўналишлар муҳокама қилинди:

электр энергиясини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш, ҳудудларда сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, мавжуд инфратузилмани янгилаш ҳамда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш борасидаги имкониятлар;

тоғ-кон ва геология йўналишидаги замонавий лойиҳаларни шакллантириш, технологик ечимларни жорий этиш.

Шунингдек, муҳокамалар давомида томонлар компаниянинг ушбу соҳалардаги тажрибаси, хусусан, хусусийлаштириш, энергетика соҳасида амалга оширилган муваффақиятли лойиҳалари юзасидан фикр алмашди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда юқоридаги соҳалар юзасидан фикрлар алмашинуви жараёнларини кенгайтиришга келишиб олди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг