Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футбол бўйича жаҳон чемпионатида J гуруҳида иштирок этади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон U-17 ёшлар терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган FIFA U-17 Жаҳон чемпионати – Qatar 2025™ мусобақасида J гуруҳида иштирок этади. Бу гуруҳдаги рақибларимиз — Парагвай, Панама ва Ирландия терма жамоалари бўлади.
Ёшлар ўртасидаги ушбу нуфузли турнирда дунёнинг энг кучли 48 терма жамоаси иштирок этади ва улар 12 гуруҳга тақсимланган. Қуйида барча гуруҳлар тақдим этилган:
Гуруҳ A
Қатар, Италия, Жанубий Африка Республикаси, Боливия
Гуруҳ B
Япония, Марокаш, Янги Каледония, Португалия
Гуруҳ C
Сенегал, Хорватия, Коста-Рика, БАА
Гуруҳ D
Аргентина, Бельгия, Тунис, Фижи
Гуруҳ E
Англия, Венесуэла, Гаити, Миср
Гуруҳ F
Мексика, Жанубий Корея, Кот-д’Ивуар, Швейцария
Гуруҳ G
Германия, Колумбия, КХДР, Эль-Сальвадор
Гуруҳ H
Бразилия, Гондурас, Индонезия, Замбия
Гуруҳ I
АҚШ, Буркина-Фасо, Тожикистон, Чехия
Гуруҳ J
Ўзбекистон, Парагвай, Панама, Ирландия
Гуруҳ K
Франция, Чили, Канада, Уганда
Гуруҳ L
Мали, Янги Зеландия, Австрия, Саудия Арабистони
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақа 2025 йил 3–27 ноябрь кунлари Қатарда бўлиб ўтади.