Ўзбекистон U-16 термаси CAFA 2026да Афғонистонни мағлуб этди
Ўзбекистон U-16 термаси CAFA 2026да Афғонистонни мағлуб этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббий Айдер Курбаев раҳбарлигида CAFA U-17 Championship 2026 турнирида иккинчи ғалабасини қўлга киритди.
Мусобақанинг иккинчи учрашувида ўзбекистонлик футболчилар Афғонистон жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозондилар. Ҳисоб 9-дақиқада Эммануэль Эмонкпаире томонидан очилди.
Орадан икки дақиқа ўтиб Улуғбек Хайруллаев жамоа устунлигини икки бараварга оширди, иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтнинг иккинчи дақиқасида эса Камолиддин Акбаралиев учинчи голни киритди.
Ўзбекистон терма жамоасининг кейинги ўйинлари 11 апрель куни Туркманистонга қарши ва 13 апрель куни Тожикистонга қарши ўтказилиши режалаштирилган.