Ўзбекистон U-16 CAFA турнирида Туркманистон билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон U-16 CAFA турнирида Туркманистон билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон U-16 CAFA турнирида Туркманистон билан дуранг ўйнади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси CAFA U-17 Championship 2026 турнири учинчи тур учрашувида Туркманистон жамоаси билан дуранг натижа қайд этди.

Ўзбекистон жамоаси бош мураббийи Айдер Қурбаев ушбу учрашувда аввалги ўйинларда иштирок этмаган бир қатор футболчиларга имконият берди.

Ҳисоб 5-дақиқадаёқ очилди — голни Туркманистон футболчилари киритди. 36-дақиқада Дониёр Уктамов ҳисобни тенглаштирди, бироқ орадан уч дақиқа ўтиб рақиб яна олдинга чиқиб олди.

Иккинчи бўлимда, 49-дақиқада Яҳёбек Насруллоев Ўзбекистон жамоасининг иккинчи голини урди. Орадан ўн дақиқа ўтиб Туркманистон жамоаси яна ҳисобда олдинга чиқди.

Учрашувнинг якуний натижаси 88-дақиқада белгиланди — Санжарбек Аминов ҳисобни тенглаштириб, Ўзбекистон жамоасига мағлубиятдан қутқарди ва бир очко қўлга киритиш имконини берди.

Уч тур якунларига кўра, Тожикистон жамоаси 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда, Ўзбекистон эса 7 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Турнирнинг ҳал қилувчи учрашуви 13 апрель куни Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу ўйин натижаси мусобақа ғолибини аниқлаб беради.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг