Валюта курслари 17/12/2025
$1 – 12105.56
UZS – -0.2%
€1 – 14232.51
UZS – -0.09%
₽1 – 152.56
UZS – -0.31%
Қидириш
Ўзбекистон Туркманбоши порти орқали Европага мунтазам блок поезд қатновини йўлга қўйди

Ўзбекистон Туркманбоши порти орқали Европага мунтазам блок поезд қатновини йўлга қўйди

Ўзбекистон Туркманбоши порти орқали Европага мунтазам блок поезд қатновини йўлга қўйди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда «Ўзтемирйўлконтейнер» Ўзбекистондан Туркманбоши порти орқали Европа мамлакатларига мунтазам контейнер ташишни муваффақиятли ташкил этди ва Президентнинг темир йўл тармоғини ўзгартириш бўйича топшириғини бажарди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 декабрдаги “Темир йўл соҳасида трансформация жараёнларини жадаллаштириш тўғрисида”ги Ф-70-сонли Фармойишида Ўзбекистондан Туркманбоши портларига график асосида блок поездлар қатновини йўлга қўйиш бўйича муҳим вазифалар белгиланган.

Мазкур топшириқ ижроси доирасида жорий йилда «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ томонидан Туркманбоши порти орқали Европа давлатларига йўналтирилган контейнер ташувлари йўлга қўйилди. Хусусан, минерал ўғитлар, калий, карбамид, алюминий ва мис каби юклар ортилган жами 18 та блок поезди муваффақиятли жўнатилди.

Жумладан, 2025 йил давомида Сергели станциясидан 380 та контейнер, Назарбек станциясидан 228 та контейнер ва Ассака станциясидан 25 та контейнер Европанинг Италия, Греция, Туркия, Болгария, Шветсария, Озарбайжон ва бошқа қатор мамлакатларига етказиб берилди.

Мазкур йўналишда блок поездлар қатновининг йўлга қўйилиши Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ошириш, транспорт-логистика тизимини диверсификация қилиш ҳамда халқаро транспорт коридорларидаги рақобатбардошликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР