Валюта курслари 04/08/2025
$1 – 12725.16
UZS – 0.26%
€1 – 14507.95
UZS – -0.02%
₽1 – 158.65
UZS – 0.13%
Қидириш
Иқтисод 04/08/2025 Ўзбекистон транспорт вазири Қатар Protocol Capital Group билан лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон транспорт вазири Қатар Protocol Capital Group билан лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазири Илҳом Махкамов Қатарнинг "Protocol Capital Group" инвестиция компанияси ижрочи раиси Аҳмад Абдулла Ал-Жуфайри билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, хусусан, транспорт инфратузилма лойиҳалари ҳамда соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш борасидаги ташаббусларни муҳокама қилишди.

Мулоқот давомида йўл тармоғини ривожлантириш масалалари ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг турли усуллари, жумладан узоқ муддатли иштирок этиш моделлари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг