Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон Тошкентда Cambridge University Press расмий дўконини очишни таклиф қилди

Ўзбекистон Тошкентда Cambridge University Press расмий дўконини очишни таклиф қилди

Ўзбекистон Тошкентда Cambridge University Press расмий дўконини очишни таклиф қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазири ўринбосари М. Икрамов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Лондон шаҳрида Буюк Британия Бизнес ва савдо вазирлиги, Савдо стандартлари, "Cambridge" университети, "IP House" ва "Film Distribution Association" ташкилотлари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда «Самбридге» университетига тегишли ўқув китоблар, дарсликлар (мисол учун, инглиз тили бўйича Раймонд Мурпҳй) ва бошқа материалларга бўлган муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Адлия вазирлиги вакиллари томонидан Ўзбекистонда Cambridge нашриётига тегишли китоб ва дарсликларнинг оригинал нусхаларини харид қилиш мумкин бўлган расмий дўкон очиш таклиф этилди.

Шу билан бирга, тадбирда контрафакт маҳсулотларни махсус ташкил этилган фуқаролик жамияти институтлари ва хусусий корхоналар томонидан аниқлашнинг замонавий усуллари ўрганилди.

Тадбир якунида Cambridge университети нашриётига тегишли интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшма мониторинг тадбирларини амалга ошириш, шунингдек, контрафакт маҳсулотларнинг айланмасига қарши курашиш бўйича маҳаллий мутахассисларнинг малакасини оширишга ва кинематография соҳасидаги нуфузли компаниялар билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг