Валюта курслари 09/07/2025
$1 – 12712.09
UZS – 0.28%
€1 – 14927.81
UZS – 0.36%
₽1 – 162.64
UZS – 1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 16/04/2025 Ўзбекистон ТИВ раҳбар ўринбосари ОҲИЧК Бош котиби билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ТИВ раҳбар ўринбосари ОҲИЧК Бош котиби билан музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усманов ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) Бош котиби Қайрат Сарибай ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва ОҲИЧК ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Осиё минтақасида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика алоқаларини чуқурлаштиришга қаратилган ОҲИЧК механизмларини фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан, ОҲИЧК фаолиятини такомиллаштириш ва унинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг