Валюта курслари 10/06/2025
$1 – 12712.05
UZS – -0.51%
€1 – 14524.79
UZS – -0.45%
₽1 – 161.10
UZS – -0.27%
Қидириш
Ўзбекистон 09/06/2025 Ўзбекистон ТИВ Лос-Анжелесдаги норозилик намойишлари фонида АҚШдаги ҳамюртларини қонунларга риоя қилишга чақирди

Ўзбекистон ТИВ Лос-Анжелесдаги норозилик намойишлари фонида АҚШдаги ҳамюртларини қонунларга риоя қилишга чақирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелес шаҳрида иммиграция рейдлари билан боғлиқ оммавий норозилик намойишлари юзасидан юзага келган вазиятга изоҳ берди.

Вазирлик маълумотига кўра, ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон фуқароларининг норозилик акцияларида иштирок этгани ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Шу билан бирга, ТИВ АҚШ ҳудудида бўлиб турган ҳамюртларимизга маҳаллий қонунчиликка қатъий риоя этишни, шунингдек, жамоат тартибига таҳдид солувчи ва хавфсизлик учун хавф туғдирувчи оммавий тадбирларда иштирок этмасликни қатъий тавсия этади.

Фавқулодда ҳолатлар юз берган тақдирда, Ўзбекистон фуқаролари Вашингтондаги элчихона ёки Нью-Йоркдаги Бош консулхонага ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Лос-Анжелесда намойишлар 6 июнь куни бошланди — сабаб АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати томонидан ноқонуний мигрантларни ушлаш ва депортация қилиш бўйича Оқ уй маъмурияти кўрсатмасига мувофиқ амалга оширилаётган ҳаракатлардан аҳоли норози бўлгани ҳисобланади.

Эртаси куни, 7 июньда, АҚШ президенти Дональд Трамп норозилик чиқишларини бартараф этиш учун 2000 нафар Миллий гвардия аскарини жалб этиш тўғрисида фармон имзолади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг