Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2025 Ўзбекистон ТИВ: Ҳиндистонда ҳалокатга учраган самолёт бортида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган

Ўзбекистон ТИВ: Ҳиндистонда ҳалокатга учраган самолёт бортида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳиндистонда ҳалокатга учраган авиарейс йўловчилари орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.

«Ҳиндистон ҳудудида содир бўлган фожеавий ҳолат ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик», — деди ТИВ вакили. У ҳалок бўлганлар оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.

Олинган дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга учраган рейс йўловчилари орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қайд этилмаган.

Фожеа Ҳиндистоннинг Гужарат штатида жойлашган Ахмедабад шаҳри аэропортида Air India авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти парвоз вақтида содир этган ҳалокат натижасида рўй берди. Самолёт бортида 244 киши бўлган.

Ҳиндистон ОАВ маълумотига кўра, ушбу ҳаво кемаси — Лондон йўналиши бўйича AI 171 рейсини амалга ошираётган Boeing 787-8 Dreamliner бўлган.

Гувоҳларнинг айтишича, самолёт Мегханинагар маҳалласига қулаган ва кучли портлашлар содир бўлган, сўнгра ёнғин бошланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг