Валюта курслари 30/09/2025
$1 – 12067.76
UZS – -0.58%
€1 – 14141.00
UZS – -0.25%
₽1 – 145.64
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон Thales Alenia Space компанияси билан космик технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Thales Alenia Space компанияси билан космик технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Thales Alenia Space компанияси билан космик технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сиднейда бўлиб ўтаётган Халқаро астронавтика конгресси доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “Thales Alenia Space” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

“Thales Alenia Space” – космик ишлаб чиқариш соҳасида жаҳон етакчиларидан бири бўлиб, 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида телекоммуникация, навигация, Ерни кузатиш, сайёраларни ўрганиш, илмий тадқиқотлар ва орбитал инфратузилмалар йўналишларида инновацион ечимларни таклиф қилиб келмоқда. Компаниянинг кенг қамровли тажрибаси ва илғор технологиялари давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, космик агентликлар ҳамда тижорат алоқа операторларига самарали хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.

Учрашувда Ўзбекистонда телекоммуникация хизматларини янада такомиллаштириш, экологик мониторинг тизимларини ривожлантириш бўйича замонавий ечимларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ерни масофадан зондлаш ва спутник маълумотларини қайта ишлашда ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.

“Thales Alenia Space” компанияси Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. Ушбу мулоқот мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, космик технологияларни жорий этиш борасида янги истиқболларни очиши таъкидланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг