Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичи ҳал қилувчи учрашувларига тайёргарликни бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси 2025 йил 28 майдан бошлаб навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, 29 майдан жамоа БААда тайёргарликни давом эттиради.
Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичи доирасида 5 июнь куни терма жамоамиз БААга қарши сафар учрашувини, 10 июнь куни эса Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Қатарга қарши беллашувни ўтказади.
Ўзбекистон терма жамоасига финал босқичга чиқиш учун камида бир очко олиш етарли бўлади.
Терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе йиғин учун қуйидаги футболчиларни чақирган:
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов, Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев
Ҳимоячилар:
Умар Эшмуродов, Рустам Ашурматов, Хусниддин Аликулов, Абдуқодир Хусанов, Фаррух Сайфиев, Хожиакбар Алижонов, Шерзод Насруллаев, Абдулла Абдуллаев, Ислом Тўхтахўжаев.
Яримҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков, Аббосбек Файзуллаев, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Остон Урунов, Отабек Шукуров, Абдурауф Буриев, Акмал Мозговой, Руслан Жиянов, Хожимат Эркинов, Азизбек Тўрғунбоев.
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов, Игорь Сергеев.