Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан Канада билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этишга тайёрланаётган Ўзбекистон терма жамоаси Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотларига кўра, учрашув 1 июнь куни Канаданинг Эдмонтон шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида «K» гуруҳига тушган бўлиб, унда жамоанинг рақиблари Португалия, Колумбия ҳамда Янги Каледония, Ямайка ва Конго ўртасидаги қитъалараро плей-офф ғолиби бўлади.