Валюта курслари 02/09/2025
$1 – 12460.70
UZS – -0.17%
€1 – 14545.38
UZS – 0.03%
₽1 – 155.06
UZS – -0.11%
Қидириш
Абдукодир Хусанов «Манчестер Сити» — «Брайтон» учрашувида жароҳат олди

Абдукодир Хусанов «Манчестер Сити» — «Брайтон» учрашувида жароҳат олди
 

Абдукодир Хусанов «Манчестер Сити» — «Брайтон» учрашувида жароҳат олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Якшанба, 2025 йил 31 август куни Англия Премьер-лигасининг 3-тур доирасида «Манчестер Сити» «Брайтон»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувни Жон Стоунс билан бирга марказий ҳимояда асосий таркибда бошлаган Абдукодир Хусанов 61-дақиқада «Брайтон» ҳужумчиси Якубе Минтехга нисбатан қоидабузарлик қилгани учун сариқ карточка олди.

Огоҳлантиришга қарамай, Хусанов 84-дақиқагача ўйинни давом эттирди. Аммо жароҳат туфайли майдонни тарк этишга мажбур бўлди ва унинг ўрнини Рубен Диаш эгаллади.

Ҳимоячида тиззаси билан боғлиқ муаммо кузатилгани айтилмоқда. Жароҳатнинг тўлиқ тафсилотлари ва унинг сафга қайтиш муддати тўлиқ тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг