Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йил Осиё ўйинларига йўлланма олди
Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йил Осиё ўйинларига йўлланма олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган эркаклар ўртасидаги хоккей саралаш турнирида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026-йилги Айчи-Нагоя Осиё ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.
Гуруҳ босқичида ўзбекистонлик хоккейчилар Шри-Ланка, Бангладеш ва Хитой Тайбэи жамоалари билан бир гуруҳда иштирок этдилар. Учрашувлар якунига кўра миллий жамоа иккинчи ўринни эгаллаб, ярим финалга чиқди. Бу эса Японияда бўлиб ўтадиган бўлажак ўйинларга муддатидан олдин йўлланма олиш имконини берди.
Ярим финал баҳсида Ўзбекистон терма жамоаси Уммон жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни учинчи ўрин учун ўйин билан давом эттиради.
Қайд этиш жоиз, «Айчи–Нагоя–2026» Осиё ўйинлари жорий йилнинг 19 сентябридан 4 октябригача Японияда бўлиб ўтади.