Валюта курслари 13/01/2026
$1 – 12099.18
UZS – -0.27%
€1 – 14134.26
UZS – 0.07%
₽1 – 153.82
UZS – 0.18%
Қидириш
Ўзбекистон темир йўллари 2025 йилда 10,9 млн. йўловчи ва 106,4 млн. тонна юк ташиди

Ўзбекистон темир йўллари 2025 йилда 10,9 млн. йўловчи ва 106,4 млн. тонна юк ташиди

Ўзбекистон темир йўллари 2025 йилда 10,9 млн. йўловчи ва 106,4 млн. тонна юк ташиди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилда Ўзбекистон темир йўл транспорти барқарор ўсишни намоён этди ва ҳам йўловчи, ҳам юк ташишда ўзининг асосий аҳамиятига эга эканини тасдиқлади.

Йил давомида темир йўл хизматларидан 10,9 миллион йўловчи фойдаланган, умумий ташилган юк ҳажми эса 106,4 миллион тоннани ташкил қилди. Транзит юк ташиш ҳам ўсишни кўрсатди ва 12 миллион тоннадан ошди.

Инфратузилмани модернизация қилиш доирасида Бухоро – Урганч – Хива йўналиши тўлиқ электрлаштирилди. Натижада электрлаштирилган темир йўллар улуши 51 фоизга етказилди.

Байтқўрғон – Паркент ва Самарқанд – Ургут йўналишларида қурилиш ишлари якунланди. Мискин – Нукус йўналишлида эса қурилиш ва электрлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.

2026 йилда мазкур лойиҳаларни кенгайтириш режалаштирилган: «Жалолиддин Мангуберди» юқори тезликдаги электр поездини ишга тушириш, янги 110 километр темир йўл линиялари қурилиши ва ҳаркатланувчи таркибни янгилаш режалаштирилган бўлиб, бу ташиш самарадорлигини ошириш ва мамлакат транспорт инфратузилмасини мустаҳкамлаш имконини беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг