Валюта курслари 05/03/2026
$1 – 12179.81
UZS – -0.25%
€1 – 14139.54
UZS – -0.22%
₽1 – 156.73
UZS – -0.51%
Қидириш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ғaзo секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни алмашишни қўллаб-қувватлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ғaзo секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни алмашиш бўйича келишувни қўллаб-қувватлайди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов бу келишувлар минтақадаги кескинликни пасайтириш ва узоқ кутилган тинчликка эришиш йўлидаги муҳим ва ижобий қадам эканини таъкидлади.

Шунингдек, у мазкур келишувга эришишда Қатар, АҚШ ва Мисрнинг кўрсатган саъй-ҳаракатларига юксак баҳо берди.

«Биз барча тарафларни келишув шартларига қатъий риоя қилишга чақирамиз», — деди Аҳрор Бурҳонов.

Шу билан бирга, у Ўзбекистоннинг Яқин Шарқда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг