Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Римда Иордания қироли Абдулла II билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Италияга ташрифи доирасида Римда Иордания қироли Абдулла II бин Ал-Ҳусайн билан учрашди.
ТИВ раҳбари ўзининг Телеграмъдаги каналида учрашув дўстлик ва ўзаро ҳурмат руҳида ўтганини маълум қилди.
Саидов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Иордания Қиролига самимий саломини етказар экан, икки давлат сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлади.
“Ташқи ишлар вазирликлари умумий қадриятлар ва шериклик руҳидан келиб чиққан ҳолда, ташқи ишлар вазирликлари ушбу динамик муносабатларни янада бойитиш, халқларимиз фаровонлиги ва равнақи йўлида ҳамкорликнинг янги йўналишларини очиш учун қатъият ва ўзаро ишонч билан ишлашда давом этади”, — деди Саидов.