Валюта курслари 03/02/2026
$1 – 12242.17
UZS – 0.14%
€1 – 14522.89
UZS – -0.26%
₽1 – 159.90
UZS – -1.3%
Қидириш
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Озарбайжон элчиси билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Озарбайжон элчиси билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Озарбайжон элчиси билан музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гусейн Гулиев билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида, 2025 йил якунлари бўйича қўшма ишлар натижалари сарҳисоб қилинди ҳамда жорий йилга мўлжалланган асосий тадбирлар кун тартиби юзасидан икки ва кўп томонлама форматларда фикр алмашинуви амалга оширилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштиришга қаратилган янги амалий таклифларни ишлаб чиқиш, шунингдек, икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида яқин ишчи алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг