Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Фаластин элчисини фаолияти якунлангани муносабати билан қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатимиздаги Фаластин Давлати элчиси Жавад Муҳаммад Авадни унинг дипломатик фаолияти якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.
Вазир элчининг Ўзбекистон ва Фаластин халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун чин дилдан миннатдорлик изҳор этди.
Бахтиёр Саидов таъкидлаганидек, Ўзбекистон БМТ резолюцияларига мувофиқ “икки халқ учун икки давлат” тамойилини изчил қўллаб-қувватлайди.
Вазир жаноб элчига келгуси касбий фаолиятида муваффақият ва янги ютуқлар тилади.