Ўзбекистон таэквондо бўйича Кореа Опен турнирини етти медаль билан якунлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жанубий Кореяда ўтказилган таэквондо бўйича WT — Korea Open нуфузли халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси ўз жамғармасини яна бешта медаль билан тўлдирди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақанинг иккинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар биттадан олтин, учта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.
Турнир якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ўз чиқишларини жами еттита медаль билан якунлади: битта олтин, тўртта кумуш ва иккита бронза.