decoding="async"
fetchpriority="high"
style="aspect-ratio: 640/427;">
Ўзбекистон Sojitz билан энергетика ва соғлиқни сақлаш лойиҳаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 14 ноябрь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов «Sojitz Corporation» компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича минтақавий президенти Таро Окамура билан учрашди.
«Sojitz Corporation» — Япониянинг энг йирик савдо-инвестиция компанияларидан бири бўлиб, дунёнинг 50 мамлакатида 80 дан ортиқ ваколатхоналарга эга.
Ҳолдинг машинасозлик, транспорт, энергетика, соғлиқни сақлаш, кимё ва кончилик саноати, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга оширади.
Учрашув давомида энергетика, соғлиқни сақлаш ва инфратузилма йўналишларида амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳаларининг жорий ҳолати ва истиқболлари ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш чоралари муҳокама қилинди.
Мамлакатимиз ҳудудларида давлат-хусусий шериклик асосида кўп тармоқли шифохона қуриш, 1 573 МВт қувватга эга буғ-газ электр станцияси ҳамда 1 ГВт қувватли шамол электр станцияси барпо этиш каби йирик ташаббусларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, томонлар транспорт ва логистика соҳасида янги объектлар қурилишига доир лойиҳани илгари суриш масалаларини кўриб чиқдилар.