Ўзбекистон ШҲТ доирасида фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 12 июнь куни Хитойнинг Ченду шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг фан ва технологиялар соҳасига масъул вазирлик ва идоралари раҳбарларининг Тўққизинчи йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Йиғилишда вазири ўринбосари ШҲТ доирасида илм-фан ва технологиялар соҳасидаги амалий лойиҳаларни биргаликда йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.
Кун давомида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Беларус, Қозоғистон ва бошқа давлатлар вакиллари билан икки томонлама учрашувларда иштирок этди.
Шунингдек, дастур доирасида Циан нефть университети президенти билан учрашув ўтказилди ва илғор муҳандислик йўналишлари бўйича Ўзбекистон фуқароларини Хитойда тайёрлашга қаратилган ҳамкорлик битими имзоланди.