Ўзбекистон сенатори МДҲ ПА комиссияси йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон сенатори МДҲ ПА комиссияси йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон сенатори МДҲ ПА комиссияси йиғилишида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Анвар Туйчиев видеоконференция шаклида ўтган МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология бўйича доимий комиссияси йиғилишида иштирок этди.

Йиғилиш давомида иштирокчилар Ассамблея доирасида ишлаб чиқилган, аъзо давлатлар ўртасида соҳавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган намунавий қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Муҳокамалар якунлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг