Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Марказий Осиё – Корея Республикаси” Ишбилармонлар кенгашининг 6-йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Марказий Осиё – Корея Республикаси” Ишбилармонлар кенгашининг 6-йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Марказий Осиё – Корея Республикаси” Ишбилармонлар кенгашининг 6-йиғилишида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 декабрь куни Корея–Марказий Осиё ҳамкорлик форуми котибияти ва Корея Халқаро савдо ассоциацияси (KITA) ҳамкорлигида “Марказий Осиё – Корея Республикаси” Ишбилармонлар кенгашининг 6-йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишнинг асосий мавзуси — рақамли трансформация ва сунъий интеллект даврида ҳамкорликни кучайтириш.

Ўзбекистон номидан тадбирда Палата раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов очилиш қисмида қутлов сўзи билан иштирок этиб, Корея ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида рақамли иқтисод, инновациялар, сунъий интеллект технологиялари ва логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Биринчи сессияда Алишер Шайхов рақамли трансформация, электрон тижорат, бизнес жараёнларни рақамлаштириш, ақлли инфратузилма ва саноатда рақамли ечимлар бўйича Ўзбекистон–Корея ўртасидаги истиқболли ташаббуслар ҳақида тақдимот қилди.

Шунингдек, ишбилармонлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, қўшма семинарлар, форумлар ва стартаплар ўртасида алоқаларни ривожлантириш таклиф этилди.

Йиғилиш Корея ва Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон тадбиркорлари учун янги шерикликларни йўлга қўйиш, инновацион лойиҳалар ҳамда рақамли иқтисодиёт соҳасидаги қўшма дастурларни ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. Тарафлар сунъий интеллект ва инновациялар соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг