Валюта курслари 02/05/2025
$1 – 12900.00
UZS – -0.16%
€1 – 14595.06
UZS – -0.59%
₽1 – 157.32
UZS – -0.81%
Қидириш
Иқтисод 02/05/2025 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Литва билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Литва билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов Литва Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эгидиюс Навикас билан учрашув ўтказди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ишбилармон доиралар ўртасида ўзаро ташрифларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, бизнес-форумлар ва кўргазмалар ўтказиш орқали ўзаро товар айирбошлашни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Литванинг Клайпеда шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон савдо уйининг самарали фаолият юритиши орқали экспорт ҳажмини ошириш бўйича катта салоҳият мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашувда жорий йил июнь ойида Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакилларининг Литвага ташрифини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Ушбу ташриф доирасида бизнес учрашувлар ва инвестициявий музокаралар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Учрашув якунида томонлар амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва мунтазам мулоқотни давом эттиришга қизиқиш билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг