Валюта курслари 10/10/2025
$1 – 12123.38
UZS – 0.43%
€1 – 14094.64
UZS – 0.56%
₽1 – 149.19
UZS – 0.8%
Қидириш
Ўзбекистон Республикасининг биринчи мудофаа вазири вафот этди

Ўзбекистон Республикасининг биринчи мудофаа вазири вафот этди
 

Ўзбекистон Республикасининг биринчи мудофаа вазири вафот этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикасининг биринчи мудофаа вазири генерал-полковник Ахмедов Рустам Урманович 82 ёшида вафот этди.

Рустам Урмонович ўзининг 40 йилдан ошиқ умрини Қуролли Кучларга фидойилик билан бағишлаб, мустақил Ўзбекистон миллий армияси тикланишининг дастлабки йилларида мамлакат учун, унинг хавфсизлигини таъминлаш ва халқимизни осойишталигини ҳимоя қилиш учун ғоят кўп ишларни амалга оширган инсонлардан бири.

1991 йилдан 1992 йилгача бир вақтнинг ўзида мустақил Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари бўйича вазири – Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси қўмондони лавозимида, 1992-1997 йилларда Мудофаа вазири, 1997-1998 йилларда Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида фаолият юритган.

1998 йилда нафақага чиқиб, бугунги кунгача ёшларга офицер шарафи ва инсоний камтарлик намунаси бўлиб келди.

1993 йилда Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи ва 1995 йилда II даражали “Шон-шараф” ордени билан мукофотланган. Ўзбекистон Республикаси миллий армиясини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун 2018 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг