Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири ўринбосари Microsoft билан AТ-таълимни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Рустам Каримжонов Microsoft компанияси вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида мамлакатимиздаги АТ таълим бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Жумладан, жорий этилган дастурлар, халқаро сертификатлар ҳамда малакали мутахассисларни тайёрлаётган АТ таълим марказлари тармоғи ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, экотизимнинг АТ мутахассисларининг ривожланиши ва муносиб рағбатлантирилишини қўллаб-қувватлаётгани таъкидланди.

Microsoft жамоаси мазкур ташаббусларга катта қизиқиш билдирди. Улар бугунги кунда Ўзбекистонда юқори малакали АТ мутахассислари шаклланганини қайд этиб, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг