Ўзбекистон Рақамли ривожланиш вазирлиги HPE ва Juniper компаниялари билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Hewlett Packard Enterprise (HPE) ва Juniper компанияси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Марказий Европа бўйича HPE ва Junipe савдо бўлими вице-президенти Ларс Ҳартман билан ўтказилган учрашувда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Хусусан, учрашувда мутахассислар ва ёшларни HPE ва Junipe технологияларига ўқитиш, шунингдек, ушбу компания ечимлари орқали рақамли инфратузилмани кенгайтириш, жумладан электрон ҳукумат тизимларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар келгусида кооперацияни чуқурлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзолашга келишиб олдилар. Ушбу ҳужжат доирасида тажриба алмашиш, қўшма ташаббусларни ишлаб чиқиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, учрашув давомида “Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотларни қайта ишлаш ва давлат органлари ходимларини тайёрлаш жараёнига компания мутахассисларини жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.