Ўзбекистон Қуролли Кучларида хизмат қилиш учун чақирувчиларни саралашнинг янги тартиби тасдиқланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидаги муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартибини белгилайди.
Чақирилувчилар танловда 1 йилда фақат 1 марта иштирок этиши мумкин.
Танлов чақирув йилидан аввалги йилнинг 10 августидан чақирув йилининг 10 февралига қадар ўтказилади.
Чақирилувчи билан суҳбат ўтказиш орқали унинг қуйидаги маълумотларига аниқлик киритилади:
Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражаси қуйидаги умумжисмоний нормативларни қабул қилиш орқали баҳоланади:
Танлов якунлари бўйича чақирилувчини тавсия этиш ёки тавсия этмаслик бўйича тегишли хулоса қабул қилинади.