Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 22/05/2025 Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги ва Zhengxin Shoufu уй-жой қуриш ва реконструкция қилишга инвестицияларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги ва Zhengxin Shoufu уй-жой қуриш ва реконструкция қилишга инвестицияларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги масъуллари Хитойнинг “Zhengxin Shoufu Management Consults (Beijing)” компанияси вакиллари билан учрашдилар.

Хитой корхоналарини хориж бозорлари билан ҳамкорлик ва интеграцияга кўмаклаштирувчи профессионал консалтинг компанияси потенциал лойиҳаларга хитойлик сармоядорларни жалб қилишни мақсад қилган. Учрашувда амалдаги қонунчилик билан танишиш, шунингдек, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан очиқ маълумотлар, тендерлар ва шартномалар рейтинги платформалари бўйича маълумот алмашилди.

Хусусан, республикада уй-жойлар қурилиши ҳамда реновация лойиҳалари ва уйларни энергия тежамкорлигини ошириш юзасидан муҳокамалар олиб борилди.

Учрашув якунида икки томонлама манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг