Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 26/05/2025 Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги ва Жаҳон банки уй-жой қурилишида энергия самарадорлигини ошириш дастурини муҳокама қилди

Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги ва Жаҳон банки уй-жой қурилишида энергия самарадорлигини ошириш дастурини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги биносида Жаҳон банки лойиҳа координатори Ёрн Хуэнтелер бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазир ўринбосари Озода Жўраева, «Иссиқликтаъминоти» АЖ бошқаруви раиси Илҳом Тўраев ва бошқа мутасадиллар иштирок этдилар.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда кўп қаватли уйларнинг энергосамарадорлигини ошириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш мақсадида 2025 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 100-сон қарори қабул қилинганлиги ҳам мазкур йўналишдаги муҳим қадам бўлди.

Қарорга асосан 2026-2030 йиллар давомида Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Чирчиқ шаҳарларида жойлашган 1 034 та кўп қаватли уй, жумладан, 53 044 та хонадонни реконструкция қилиш режалаштирилган.

Учрашувда кўп қаватли уйларнинг энергосамарадорлигини таъминлаш дастурининг лойиҳавий моделини ишлаб чиқиш, Жаҳон банки кўмагида амалга ошириладиган ишларнинг йўл-харитасини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Энергосамарадорликни ошириш, ресурсларни иқтисод қилиш бугун дунё миқёсида инсоният олдига қўйилган муҳим вазифа сифатида шаклланиб бормоқда. Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан бугунги кунда кўп қаватли уйларнинг энерготежамкорлигини ошириш лойиҳаларини олиб бормоқдамиз. Ўйлайманки, ҳамкорлигимиз ҳар тарафлама манфаатли бўлиб, халқимизнинг фаровон турмуши учу ҳам хизмат қилади, - деди О.Жўраева.

Учрашув якунида келгуси истиқболли ҳамкорликка келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг