Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 29/05/2025 Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикалари Энергетика вазирлари “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳаси бўйича вазирларнинг иккинчи давра суҳбатини ўтказди

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикалари Энергетика вазирлари “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳаси бўйича вазирларнинг иккинчи давра суҳбатини ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 26-27 май кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳаси бўйича вазирларнинг иккинчи давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Учрашувда “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасини жадаллаштириш мақсадида аниқ вазифалар ва уларнинг бажарилиш муддатлари белгилаб олинди.

Лойиҳа Марказий Осиёда энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган муҳим минтақавий ташаббусдир. Тадбир Жаҳон банки кўмагида, банкнинг мартабали меҳмонлари иштирокида ташкил этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикалари Энергетика вазирлари бошчилигидаги уч мамлакат Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тегишли энергетика компаниялари делегациялари иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР